Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Интер" Аргентина юлдузига таклиф беради

Бу катта трансфер бўлади.

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро яқин вақтларда Италиянинг амалдаги чемпиони «Интер» жамоаси сафини тўлдириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотича, «нерадзурри» 28 ёшли аргентиналик футболчи бўйича расмий таклиф тайёрламоқда. 

Италиянинг етакчи клубларидан бири аллақачон лондонликлар раҳбарияти билан боғланган, тез орада Ромеронинг ўз атрофи билан ҳам музокаралар бошланиши кутилмоқда. 

«Тоттенхэм» клубида эса футболчининг кетиши деярли муқаррар эканини яхши тушуниб туришибда ва раҳбарият трансферга қарши эмас.

Кристиан Ромеро учун курашда «Интер»нинг асосий рақиби – «Барселона» ҳисобланади. Бироқ каталонияликлар ҳозирча аниқ музокара босқичига ўтгани йўқ. Лондон жамоаси сардорининг трансфер қиймати Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ