“Интер” катта трансферни якунлаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италия чемпиони – Миланнинг “Интер” клуби “Тоттенхэм” билан ўнг қанот ҳимоячиси Жед Спенс трансфери шартлари бўйича келишиб олди.

“Нерадзурри” раҳбарияти  30 миллион фунтдан ортиқ маблағ тўлашга тайёр эмаслигини аниқ билдирган ва “шпорлар” бунга розилик берган, деб хабар бермоқда журналист Грэм Бэйли.

Энди “Интер” англиялик футболчининг ўзига таклиф тайёрламоқда, у эса дастлабки тарзда трансферни маъқуллаган. Томонлар келишувни тузишга жадал яқинлашмоқда.

Transfermarkt портали Жед Спенснинг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. 26 ёшли футболчи “Тоттенхэм” сафида жами 85 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Қизиғи шундаки, қанот ҳимоячиси ўзининг асосий ўнг қанот позициясига қараганда кўпроқ чап қанотда майдонга туширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!