“Интер” суперҳужумчига даҳшатли нарх белгилади

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес анчадан бери Европа грандларининг нишонида турибди.

Айниқса, “Интер” ҳужумчиси жорий мавсумни жуда зўр бошлагани унга бўлган қизиқишни ошириб юборди. 26 ёшли футболчи А Серия ва Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашувда ўнта гол ва иккита ассист қайд этди.

Миланликлар ҳозир ўз ҳужумчиси учун янги шартнома тайёрлаяпти. Таниқли инсайдер Жанлука ди Марционинг маълум қилишича, “Интер” мутасаддилари Лаутаро Мартинесга янги шартнома бўйича 200 миллион евро сифатида трансфер суммасини белгилаб қўймоқчи.

Бу битим имзоланса, аргентиналик тўпурарни трансфер қилмоқчи бўлган клублар 200 миллион евро миқдорида пул тайёрлаб қўйиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!