"Интер" узр, "Барса" варианти чиқиб қолди
«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро «Барселона»дан таклиф кутаяпти.
Яқин кунларда аргентиналик футболчи «Интер»га ўтишига оз қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бироқ Sport нашри маълумотича, 28 ёшли ҳимоячи «нерадзурри» билан музокараларни вақтинча тўхтатган. Сабаби – у «Барселона»дан расмий таклиф тушишига умид қилмоқда.
Футболчининг агентлари ҳам каталонияликлар молиявий жиҳатдан бу трансферни амалга ошира олишига ишонмоқда ва клуб кейинроқ музокара бошлашини кутмоқда.
Шу боис «Интер» раҳбарияти трансфер бозорида Ромерога алтернатив номзодларни қидиришга мажбур бўлди.
Аввалроқ Кристиан Ромеронинг Италия клубига эҳтимолий трансфери тахминан 40 миллион евро атрофида баҳоланаётгани хабар қилинган. Марказий ҳимоячининг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар