"Интер" ва "Бавария" "Лидс" ҳимоячини кўзламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Лидс» жамоасида тўп суриб келаётган марказий ҳимоячи Тарик Мухаремович Англия премьер-лигасидан ташқарида ҳам фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарларига таяниб маълум қилинмоқда.

Футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятини мюнхенлик «Бавария» ва миланлик «Интер» клублари билдирган. Аввалроқ Мухаремовичга каталониялик «Барселона» томонидан ҳам қизиқиш мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Лидс» раҳбарияти эса эҳтимолий трансфер учун ҳимоячига 70 миллион евро атрофида баҳo қўйгани айтилмоқда.

23 ёшли босниялик футболчи 2026 йил ёзидан бери инглиз клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Лидс» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июни охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!