Ироқ чемпионати. Шерзод Темиров навбатдаги голини урди ва жамоаси ғалаба қозонди
Ироқ чемпионатининг 31-туридан ўрин олган баҳсда "Эрбил" сафарда "Талаба" жамоасини 2:3 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур беллашувда ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров ҳам гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, меҳмонлар сафида яна бир ҳамюртимиз Марлен Чабанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди. Айни пайтда Темиров 24 та гол билан чемпионат тўпурари бўлиб турибди.
Маълумот учун, "Эрбил" 63 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар