Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ироқ терма жамоаси Тошкентда илк бор шундай натижага эришди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 5

Ироқ билан ўйинлар статистикаси

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Ироқ билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда меҳмонлар иккинчи бўлимда киритилган ягона гол эвазига зафар қучишди. Бу ироқликлар учун Тошкентдаги илк ғалабага айланди.

Статистикага эътибор берадиган бўлсак, бугунги ўйингача Ироқ вакилларимизни жами 10 та беллашувда икки бор мағлуб этганди (битта расмий, битта ўртоқлик учрашувида). Бу галгиси эса рақибнинг учинчи ғалабасидир. Эътиборлиси, улар илк бор Тошкентда муваффақият қозонишди.

Ироқнинг дастлабки ғалабаси Хитойда кечган баҳсда қўлга киритилган. Иккинчиси эса ўтган йили ноябрь ойида Дубайда ташкил этилган йиғин доирасида ва учинчиси бугунги ўйинга тўғри келди.

Қуйида Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоаларининг ўзаро ўйинлардаги натижалари билан танишинг:

01.09.2000 Ироқ - Ўзбекистон 2:0 | "Тўрт миллат кубоги"

  1. 02.2004 Ўзбекистон - Ироқ 1:1 | ЖЧ-2006 саралаши
  2. 07.2004 Ироқ - Ўзбекистон 0:1 | Осиё Кубоги-2004
  3. 10.2004 Ироқ - Ўзбекистон 1:2 | ЖЧ-2006 саралаши
  4. 07.2007 Ироқ - Ўзбекистон 0:2 | Ўртоқлик
  5. 12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 1:0 | Ўртоқлик
  6. 12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
  7. 07.2016 Ўзбекистон - Ироқ 2:1 | Ўртоқлик
  8. 09.2019 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик

17.11.2020 Ироқ - Ўзбекистон 2:1 | Ўртоқлик

29.03.2021 Ўзбекистон - Ироқ 0:1 | Ўртоқлик

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ