Ислом Махачев грэпплингда Арман Царукян билан баҳс олиб борадими?
Енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян ярим ўрта вазн тоифасида промоушен чемпиони Ислом Махачев билан эҳтимолий грэпплинг жанги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Қуйида "Red Corner MMA" сайтидан келтирилган айни сўзларни ҳавола этамиз:
Журналист: Ислом Махачев сен билан грэпплинг баҳсидан манфаатдор эмаслиги, чунки унда UFC да топадиган пулни олмаслигини айтганди. Қизиқ, бу масалани ёпиш учун, айтайлик, сармоядор топиб, ушбу тўқнашувни ташкиллаштириш мумкинми?
Царукян: Яқин орада бу қарама-қаршилик аниқ ўтказилмайди, сабаби Ислом UFC да жуда катта пул ишлаб топади ва ҳозирча бу пулни ҳеч ким тўлай олмайди, деб ўйлайман.



Фикрлар