Ислом Махачев кейинги жанги қачон?
UFC Шон-шараф зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачевнинг кейинги жанги ҳақида гапирди.
“Махачев Рамазондан кейин жанг қилади, яна ҳам аниқроғи, у июнь ёки июль ойларида октагонга қайтиши мумкин. Биз бу бўйича музокалар олиб боряпмиз", — дея Хабибнинг сўзларини келтирди "Red Comer MMA".
Эслатиб ўтамиз, Махачев охирги бор 15 ноябрь куни "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши кураш олиб бориб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди.
Фикрлар