Ислом Махачев қаерда машқ қилишини биласизми?
Ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев қаерда машқ қилишини билармидингиз?
Россиялик Ирландия вакили Иан Гаррига қарши жангга UFC собиқ жангчиси Ник Катоненинг шахсий зали бўлган "Nicolas Scott Catone Training Center’" да тайёргарлик кўрмоқда.
Фақат бу зал жангчи номи билан аталмайди. Бу ном жуда фожиали тарихга эга. 2017 йилда Никнинг 1,5 ёшли ўғли уйқусида тўсатдан вафот этди. Шифокорлар мурдани ёриб кўрганда ўлим сабабларини аниқлай олмади. Катоне эса ҳатто ўғлининг ўлимидан бироз олдин юборилган вакциналардан бирининг ишлаб чиқарувчиси билан судлашди.
ММА даги актив фаолияти якунлангач, Ник жамғарган пули билан 2010 йилда 300 квадрат метрлик кичик залга асос солган. Шундан сўнг у зални яна икки марта кенгайтириб, қўшни биноларни ҳам сотиб олди.
Бироқ 2017 йилда Катоне нисбатан катта бино сотиб олди ва 9 ой давомида узлуксиз таъмирлаш ишларини олиб борди. Кўп ишларни шахсан ўзи бажарди, чунки деярли ҳамма пулни асбоб-ускуналарга сарфлаб бўлганди.
2018 йил 8 сентябрда, вафот этган ўғлининг 3 йиллиги муносабати билан Ник янги зални очди ва уни "Nicolas Scott" номи билан атади. Бу 3000 квадрат метрлик улкан зал бўлиб, унда иккита октагон, улкан матлар, бокс ринги ва спорт зали мавжуд.

Фикрлар