Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Ислом Махачев: "Самбо — ММА учун энг яхши пойдевор"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

UFC чемпиони сирни очиқлади

UFC чемпиони Ислом Махачевнинг фикрича, самбо ММА учун энг яхши база ҳисобланади. У жамоасининг муваффақиятини айнан шу спорт тури ва марҳум мураббий Абдулманап Магомедовнинг меҳнати билан боғлади.

"Мен буни кўп марта айтганман — самбо ММА учун энг яхши база. Жамоамизнинг муваффақият сири шундаки, барчамиз фаолиятимизни самбодан бошлаганмиз. Мамлакатимизда ўтказилган деярли барча мусобақаларда қатнашганмиз. Мураббийимиз мусобақалар тақвимини яхши биларди ва бизни ҳам кичик, ҳам йирик турнирларга юбориб турарди.

Албатта, муваффақиятимиздаги энг катта ҳисса марҳум мураббийимиз Абдулманап Магомедовичга тегишли. У самбога жуда катта аҳамият берарди. Самбо ва дзюдодаги ғалабаларимиз уни ҳатто йирик ташкилотлардаги чиқишларимиздан ҳам кўпроқ қувонтирарди", — деди Махачев.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ