Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Ислом Махачев ва Илия Топуриянинг эҳтимолий рақиблари маълум

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Бу ҳақда испаниялик журналист хабар берди.

Испаниялик журналист Алваро Колменеронинг маълум қилишича, UFC промоушени Илия Топурия ва Жастин Гэтжи тўқнашувини Оқ уйдаги турнирнинг марказий жангига айлантиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Ислом Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги камар ҳимоясини ушбу турнирдан кейин ўтказиши мумкин. Айни дамда россияликнинг эҳтимолий рақиби Иан Гарри дея тахмин қилиняпти.

Эслатиб ўтамиз, Оқ Уйдаги UFC турнири 14 июн куни бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ