Ислом Махачевнинг кейинги рақиби Илия Топуриями?

  • 14.02.2026 18:54
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Таниқли менежер Али Абдель-Азиз ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачевнинг кейинги рақиби енгил вазн чемпиони Илия Топурия бўлиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

“Жастин Гэтжи енгил вазн тоифасидаги чемпионлик учун курашиши аниқ. Агар Топурия унга қарши жанг қилишни истамаса, камаридан айрилиши мумкин. Махачевга келсак, унинг кейинги жанги, албатта, ярим ўрта вазн тоифасидаги йигитга қарши бўлиб ўтади”, – деб ёзди менежер ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев охирги бор "UFC 322" турнирида Жек Маддаленани енгиб, ярим ўрта вазн чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!