Исмоилов "Нефтчи"да қолди!
Мураббийга Суперлиганинг икки клуби алоқага чиққан, мураббий эса якунда Фарғонада қолишга қарор қилди
Хабарингиз бор, "Нефтчи" Элит Осиё чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида Эроннинг "Трактор" клуби меҳмони бўлди. Ўйиндаги юз берган воқеадан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов ва Алишер Одилов ўртасида келишмовчилик юзага келди. Бу келишмовчилик хаттоки кийиниш хонасида ҳам давом этган.
"Нефтчи" раҳбарияти вазиятни тўғирлаш учун Одилов билан учрашув ўтказди, лекин Исмоилов футболчига етарлича жазо берилмади, деб ҳисоблаган ва инстаграм орқали жамоадан кетишига ишора қилди. Раҳбарият эса бугун 4 ноябрь куни жамоа баъзасида учрашув ўтказишга қарор қилади. Ушбу йиғилишда Исмоилов ҳам қатнашиши керак бўлган, аммо мураббий клуб баъзасига келмаган. Шунингдек. у бугунги машғулотларда ҳам иштирок этмади.
Ушбу ҳолатдан кейин Алишер Одилов расмий муносабат билдириб, мураббийдан ва мухлислардан узр сўради. Бу эса вазиятни яхши томонга ўзгартириб, ҳаммаси ўз изига тушишига сабаб бўлди. Исмоилов "Нефтчи"даги фаолиятини давом эттиради.
Маълумот учун, воқеалар ривожи пайтида Суперлиганинг икки гранд клуби мураббийга алоқага чиқиб, у билан шартнома имзолашга ҳаракат қилди.

Изоҳлар (0)