ИСПАНИЯ НАВБАТДАГИ ЖАҲОН РЕКОРДИНИ ЎРНАТДИ!
3 октябрь, шанба куни бўлиб ўтган учрашувда Испания терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Чехия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва миллий жамоалар орасида мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича рекорд ўрнатди. Бу ғалаба испанлар учун мағлубиятсиз 41-ўйин сифатида тарихга кирди.
Бугун, 6 октябрь куни, Испания терма жамоаси Хорватияга қарши майдонга тушади. Агар испанлар бу учрашувда ҳам мағлубиятдан қутулиб қолишса, ўз рекордларини янада янгилаш имкониятига эга бўлади. Букмекерлар таҳлилларига кўра, Испания терма жамоасининг мағлуб бўлмаслик эҳтимоли 95,2 фоизга баҳоланмоқда.

Фикрлар