CHERY AUTO

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль "Marca" нашри ўқувчилари томонидан ўтказилган сўровномага кўра, мамлакат тарихидаги энг яхши спортчи деб топилди.

Tecno

Ушбу шарафли ном учун танлаб олинган 16 нафар номзодлар орасида Андрес Иньеста, Икер Касильяс, Хави ва Рауль сингари футболчилар, баскетболчи Пау Газоль, Формула-1 пойгачиси Фернандо Алонсо каби кучли спортчилар ҳам ўрин эгаллаган эди.

Сўровноманинг финал босқичида Надаль машҳур баскетболчи Газольни катта устунлик билан ортда қолдирди - 82:18.

Надаль жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси саналади. У фаолияти давомида ATP таснифидаги жами 85 та мусобақада ғолиб чиқишга эришган. Бугунги кунда ATP рейтингида иккинчи ўринда бораётган маҳоратли теннисчи 19 бор "катта дубулға" турнирларида зафар қучиша муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!