Испания терма жамоаси Торресдан айрилди
Ферран Торрес чап тўпиғидаги жароҳати сабабли Испания терма жамоаси ихтиёридан чиқарилиб, унинг ўрнига Карлос Эспи чақирилди.
Қироллик Испания футбол федерацияси расмий сайтида миллий жамоа ҳужумчиси Ферран Торрес терма жамоа ихтиёридан чиққани ҳақида маълумот эълон қилинди. Сабаб сифатида футболчининг чап тўпиғидаги муаммолар кўрсатилган.
«Аввалига бу ноқулайликлар унга машғулот ўтказиш ва ўйинларда майдонга тушишга тўсқинлик қилмаган эди. Бироқ белгилари сақланиб қолаётгани сабабли, футболчини терма жамоадан чақириб олиш ва унинг тўлиқ тикланишини устувор вазифа сифатида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди», – дейилади федерация баёнотида.
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ферран Торрес ўрнига ёшлар терма жамоаси аъзоси, «Реал» клуби футболчиси Карлос Эспини жамоага таклиф этди.
Испания терма жамоасини яқин кунларда Миллатлар лигаси доирасидаги учрашувлар кутмоқда: 3 октябрь куни Чехияга, 6 октябрь куни эса Хорватияга қарши ўйинлар ўтказилади.

Изоҳлар (0)