Испания учта жаҳон чемпионини йўқотди
Жамоа қийналиб қолди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Англияга қарши Миллатлар лигаси учрашувида майдонни эрта тарк этган Марк Пубиль, Пау Кубарси ва Мартин Субимендининг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Пубиль учрашувнинг 20-дақиқасидаёқ жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Кубарси тайм оралиғида алмаштирилди, Субименди эса 72-дақиқагача ўйнади.
«Ўйинни омадсиз бошладик, муаммолар бирин-кетин кела бошлади. Пубильнинг тўпиқ қисмида муаммо юзага келди, Кубарси мушакларида ноқулайлик сезди, Субимендида ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. Шунга қарамай, жамоа тезда мослашди ва ўйинга бор кучини берди», – дея таъкидлади де ла Фуэнте матбуот анжуманида. Унинг сўзлари The Touchline нашри томонидан келтирилган.
Учрашув «қизил фурия» мағлубияти билан якунланди – 2:3. Шу тариқа Англия Испаниянинг 43 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.

Изоҳлар (0)