Испанияда Ямал ва Мбаппени қаттиқ танқид қилишди
Испаниялик журналист Мария Трисак Мбаппе ва Ламин Ямал «Олтин тўп»ни очиқдан-очиқ сўраётганини танқид қилди.
Испаниялик журналист Мария Трисак яқинлашиб келаётган «Олтин тўп» тақдимот маросими олдидан ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямал мукофотни гўё «сўраб» қолаётгандек тасаввур уйғотмоқда.
«Биз кўп марта Роналдунинг ўзини энг яхши деб атаганига гувоҳ бўлганмиз. Лекин мен ҳеч қачон у ёки Лео Месси мукофотни бундай даражада илтимос қилганини кўрмаганман. Лионел ёки Криштиану: «Мenga «Олтин тўп»ни беринг», деб айтганини ҳеч қачон эшитмаганман», – дейди Трисак.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда ҳатто Испания терма жамоаси бош мураббийи де ла Фуэнте ҳам жамоасидаги футболчи учун мукофотни қўлга киритишга очиқча интилаётгани кўринаётгани ҳолатни янада яққоллаштирмоқда. «Шундай бир паллага келдикки, мукофотни олиш учун гўё очиқдан-очиқ сўраш одатий ҳолга айланиб бормоқда», – дея унинг сўзларини El Chiringuito TV келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Изоҳлар (0)