Испанияда янги тандем пайдо бўлди, лекин...

Жаҳон чемпионатига ишончсиз иштирокдан кейин Испаниянинг олдингидек яна куч қудратли жамоа бўлиб қайтишига ишонч кам эди. Бунга асосий сабаблардан бири бу бош мураббийликка Де Ла Фуэнтенинг келишидир. Аммо унинг қўл остида "қизил фурия" атиги икки марта мағлубиятга учради. Италия, Шотландия ва Норвегия каби жамоаларга қарши ғалаба қозонилди. Шу билан бирга Бразилия билан жанговар дурангга имзоо чекилган кечада Фуэнте шогирдлари кучлироқ кўринди. Испания Евродан олдинги сўнгги ўйинда Шимолий Ирландияни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, катта учрашувлардан олдин кайфиятини кўтариб олмоқда. Аммо биз эътибор қилишимиз керак бўлган бошқа нарсалар бор. 

Биламизки, Испания ярим ҳимоячилар юрти ҳисобланади. 10 йил олдин ҳам, ҳозир ҳам таркибда дунёнинг энг кучли фулбеклари ҳаракат қилади, лекин бу сафар бу мамлакатда Ламин Ямал ва Нико Уильямслардек бразилянча услубга эга бўлган вингерлар пайдо бўлди ва уларнинг айни пайтдаги формаси ажойиб кўринишдалиги Де ла Фуэнтенинг Германияда бўлиб ўтадиган турнирда катта жамоаларга қарши қўрқмаслигини таъминлай олади.

Lamine Yamal becomes Spain's youngest player and scorer – Citi Sports Online

Ҳали 17 ёшга тўлмаган Ямал Испания учун 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Унинг айнан катта ўйинларда "йўқолиб қолмас"лигини ҳам таъкидлаш керак. Ламин ушбу мавсум ПСЖ, "Реал" ва Бразилия каби жамоаларга қарши майдондаги энг яхши футболчилардан бири бўлди. Қўшимчасига "Барселона" таркибида 50 та баҳсда иштирок этганлиги шунчаки даҳшат. Асосан вазиятлар яратишни ёқтирадиган вингер дарвозани ишғол қилишни ҳам эсдан чиқаргани йўқ. Унинг ҳисобида 7 та гол мавжуд.

What does Lamine Yamal's '304' celebration mean? Barcelona & Spain star's  goal gesture explained | Goal.com

Ямалнинг терма жамоадаги энг яқин дўстларидан бирига айланиб бораётган Нико Уильямс учун ҳам катта имконият пайдо бўлди. У Еврода асосий таркибдан жой олиши кутилмоқда. Мавсум давомида Ла Лиганинг энг кўп хавфли вазият ярата олган футболчиларидан бирига айланган кичик Уильямс бу борада Родриго, Рафинья ва Гризманн каби ўйинчилардан олдинда. Таркибда унга рақобат туғдириши мумкин бўлган Ферран Торрес ва Микель Оярсабални Фуэнте яширин тўққизлик рўлида фойдаланиш эҳтимоли юқори. 

Follow the 'flower' of Madrid! Nico Williams out due to injury against the  whites

Вазиятларни ярата оладиган вингерлар бор, энди улардан фойдаланадиган страйкер керак. Еврода Испаниянинг асосий ҳужумчиси Альваро Мората бўлиши аниқ. Аммо 31 ёшли футболчи  мавсумнинг иккинчи қисмида стабилликни йўқотди. Январь ойидан сўнг у барча турнирларда 3 дона гол уришга эришди. Бу эса "қизил фурия"нинг Германиядан яхши натижа билан уйга қайтишиша тўсқинлик қилиши мумкин. Бошланғич таркибга кириш учун ҳаракат қилаётган Оярсабаль эса сўнгги 2 ўйинда 4 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Суҳроб Холбеков ёзди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!