Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов бир кечада рингга кўтарилиши мумкин

15 август куни Америка Қўшма Штатларида "Матчроом" компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Ушбу жанг оқшомида Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини ўтказади.

Маълумотларга қараганда, мазкур бокс кечасида яна бир ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилиши мумкин. Аслида кечанинг асосий жангида Хулио Сезар Мартинес ва Уильямс Арройо рингга чиқиши керак эди. Бироқ, Мартинесда нафас йўли инфекцияси борлиги сабабли жанг бекор қилинди. Ушбу воқеликдан сўнг, марказий жангда рингга чиқиш учун ҳамюртимиз Исроил Мадримов ва америкалик Эрик Уокер ўзаро музокарага киришган. 

Ташкилот билан келишилган ҳолда, ушбу тўқнашув  вақтинчалик WBА жаҳон чемпионлик камари учун ёки оддий 10 раундлик рейтинг жанги бўлиши мумкин.

Исроил Мадримов (5-0, 5 КО) ўзининг охирги WBА элиминатор жангида Чарли Наваррони 6-раундда нокаутга учратиб, 2-рақамли мажбурий даъвогарга айланган эди. Аммо ҳали чемпионлик жанги учун ташкилот томонидан буйруқ берилмади.

37 ёшли Эрик Уокер ( 20-2, 9 КО) сўнгги 3 та жангида кетма-кет ғалаба қозонган. Охирги мағлубиятини эса, 2018 йилда Брандон Адамсдан қабул қилиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!