"Истиқлол" Машариповнинг пулларини бермаяптими? Клуб раҳбари жавоб берди
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳозирда Эроннинг "Истиқлол" жамоасида ҳаракат қилмоқда. Футболчи мунтазам равишда чемпионат ва Элит Чемпионлар лигаси ўйинларида қатнашиб келяпти.
"Varzesh3.com" нашри хабарига кўра, "Истиқлол" айни дамда футболчига шартномасидаги пулларни бермай келмоқда, аниқроғи қарз. Клуб бош директори Фаршид Самиеи эса буни қуйидагича изоҳлади: "Охирги кунлар ичида банклар ишламади ва шу сабаб бир қатор муаммолар юзага келди. Омонатлар билан боғлиқ муаммомиз йўқ. Ҳар бир футболчи бор иштиёқи билан ўйнаяпти. Уларга миннатдорлик билдираман. Биз ҳам бурчимизни бажарамиз", - деди Самиеи.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум "кўклар"нинг ишлари яхши эмас. Жамоа Эрон Про-лиганинг 12-туридан сўнг 15 очко жамғариб, 8-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар