Истомин бугун навбатдаги ўйинини ўтказади

Теннис бўйича Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Франция кортларидаги турнирда иштирок этмоқда.

"Challenger Cherbourg" мусобақаси 1/8 финал босқичида ҳамюртимизга бельгиялик Рубен Бемельманс рақиблик қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:20 атрофида бошланиши режалаштирилган.

Истомин 1/16 финал босқичида Натаниэль Ламмонсни турнирдан чиқариб юборган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)