Истомин ўз юришини тўхтатди

Ҳамюртимиз Денис Истомин Италиянинг Парма шаҳрида ўтказилаётган "Челленжер" туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини якунлади.

Мусобақанинг 1/16 финал босқичида америкалик Митчелл Крюгерга қарши кортга чиққан спортчимиз 2 сетда имкониятни бой берди. Беллашув океанорти вакилининг 6:4, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Аввалроқ, Истомин Бьелладаги турнирнинг чорак финал босқичида ўз юришини тўхтатган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)