Италия гранди “Сити” юлдузи бўйича маълумот сўради
Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида трансфер бозорида фаол иш олиб бормоқда ва Англия Премьер-лигасига эътибор қаратган.
Бу ҳақда La Stampa нашри хабар берди.
Манбага кўра, туринликлар “Манчестер Сити” ҳамда Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Умар Мармушга қизиқиш билдирмоқда.
“Ювентус” раҳбарияти ҳозирда “Манчестер Сити”нинг футболчини ушбу трансфер ойнасида ижара асосида қўйиб юборишга муносабатини ўрганмоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, “Ювентус” бош мураббийи Лучано Спаллетти Мармуш номзодини юқори баҳоламоқда ва уни жамоа ҳужумини кучайтириш учун муносиб вариант деб ҳисоблайди.
Умар Мармуш ўтган 2025/26 йилги мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 36 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Айни пайтда “Ювентус” ҳужум чизиғини кучайтириш учун Рандаль Коло Муани ва Александр Сёрлот номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Фикрлар