Иван Бошкович: "Бундай ўйинни жамоамдан кутмаган эдим"
“Сўғдиёна” – “Андижон” (1:2) ўртасидаги беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович қуйидагиларни айтди:
“Биринчи навбатда натижадан қониқмадим. Ўйин сифати жуда паст бўлди. Бундай ўйинни жамоамдан кутмаган эдим. Ўйинимизда орқага чекиндик, ғалаба қозониш муҳим эди. Бир қатор футболчилар эсанкираб қолишди. Натижа ўз қўлимизда эди. 1:0 ҳисобда олдинда эдик. Аввал қандай ўйнаган бўлсак, шундай ўйин кўрсатишимиз керак, ҳар қандай рақиб билан.
Қайтариб ўтаман: ўйин сифати йўқлиги натижага таъсир қилмоқда. “Андижон” биланми, бошқа жамоа бўладими, ўйнашимиз керак. Вазиятдан келиб чиқиб, хатолар устида ишлашда давом этамиз. Олдин қандай ўйнаган бўлсак, ўша ўйинимизни топишга ҳаракат қиламиз. Бу таркиб, бу жамоа ҳар қандай рақиб билан рақобат қилишга қодир.
Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман, улар охиригача кураш олиб боришди. Ҳимоячимизнинг иккинчи сариқ карточка олиши натижага таъсир қилди. Шундан кейин иккинчи голни ўтказиб юбордик. Камчиликда ўйнаш жуда қийин. Хоҳиш орқали охиригача курашишга ҳаракат қилдик. Бир неча вазиятларни яратдик, жарима тўпи тепилган вазият жуда хавфли чиқди. Қайтараман: ўйин сифатидан қониқмадим.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар