Жаҳон чемпионати. Бугун бир нафар вакиламиз татамига кўтарилади

  • 18 июнь, 14:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз экваторидан ўтди. 

Tecno

Дунё биринчилигининг олтинчи кунги баҳсларига ҳам етиб келдик. Бугун аёллар ўртасида -78, эркакларда эса -100 кг вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. Дзюдочиларимиздан биргина Маржона Кўчимова ўз омадини синаб кўради. Терма жамоамиз вакиласи илк даврада кубалик Лианет Кардонага қарши татамига чиқади.  

-78 кг: Маржона Кўчимова – Лианет Кардона (Куба)

Маълумот учун, бугунги саралаш дастури бизнинг вақт билан соат 14:30 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!