Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари тақдирланишди

  • 02 Feb 18:59
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Others
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 2021 йил 18-29 ноябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида 100 катакли шашка бўйича имконияти чекланган (кўриш қобилияти заиф) инсонлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спорт делегацияси муносиб иштирок этганди.

Tecno

Илк бора ташкил этилган мусобақада вакилларимиз 12 нафар спортчи билан иштирок этиб, жамоавий ва шахсий биринчиликда 7та олтин, 10та кумуш ва 3та броньза медальига сазовор бўлишди.

Бугун пойтахтимиз Тошкентда ушбу мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари бўлган 10 нафар спортчи ҳамда 2 нафар мураббий тақдирланди. Маросимда Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт жамияти мутасаддилари иштирок этишди.

- Албатта, бизнинг арзимас хизматимиз шундай даражада эътироф этилганидан беҳад мамнунмиз, – деди биз билан ўз таассуротларини ўртоқлашар экан терма жамоа бош мураббийи Суннат Холлиев. – Ушбу рағбат бизга мотиватсия бериб, янги ғалабалар сари руҳлантиради. Шу ўринда таъкидлашни истардим, сўнгги йилларда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан барча спорт турлари қаторида имконияти чекланганлар спорти ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқдамиз. Бу эса спортчиларимизнинг маҳорати ўсишига хизмат қилади ва ютуқларимиз салмоғи янада ортади, деган умиддаман.

Comments

You must be logged in to commet!