Жаҳон чемпионати. Медаллар жамғаришда ҳамон пешқадаммиз!

  • 29 август, 13:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Болгария пойтахти София шаҳри дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.   

Tecno

Дунё биринчилигининг иккинчи куни ҳам 4 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Дилшод Каримов қўлга киритган бронза медалидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 4 тага етди. 

Бу борада умумжамоа ҳисобида ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибмиз. Иккинчи ўринни IJF байроғи остида курашаётган россиялик дзюдочилар 2 та олтин, 2 та бронза медали билан банд этишган. Битта олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалига эга Қозоғистон учинчи ўринга кўтарилиб олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!