Жаҳон чемпионати олдидан терма жамоа ўйинчиси паспортини ўғрилатди
Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиси Сауд Абдулҳамид паспорт йўқолгани сабабли жаҳон чемпионати олдидан йиғинда жамоага қўшила олмади.
- Саудия Арабистони футбол федерацияси миллий терма жамоанинг “ЖЧ-2026” финал босқичига тайёргарлиги доирасида Сауд Абдулҳамиднинг йиғингоҳга кечикиб етиб келиши бўйича расмий маълумот беришни истайди.
Футболчи режалаштирилганидек, Ар-Риёдга вақтида уча олмади, чунки у оиласи билан никоҳ маросимида қатнашиш учун бўлиб турган Амстердам шаҳрида унинг шахсий автомобили бузиб очилган. Ҳодиса оқибатида шахсий буюмлари, жумладан паспорти ҳам ўғриланган.
Саудия Арабистони футбол федерацияси тергов жараёнини назорат қилиш учун Спорт вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқда, шунингдек футболчининг жамоага қўшилиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида Саудия Арабистонининг Нидерландиядаги элчихонаси билан иш олиб бормоқда.
Саудия Арабистони футбол федерацияси ушбу вазиятда Сауд Абдулҳамидни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдиради ва унинг миллий жамоа йиғинига хавфсиз етиб келишини кутмоқда, - дейилади федерациянинг X ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Саудия Арабистони терма жамоаси “ЖЧ-2026” гуруҳ босқичида Испания, Кабо-Верде ва Уругвайга қарши майдонга тушади.

Фикрлар