
Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг илк рақиби - Туркманистон
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди.
Бугун дунё биринчилигининг саккизинчи куни аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси қуръа натижасига кўра, илк босқичда туркманистонлик дзюдочиларга қарши баҳс олиб боришади. Ушбу жуфтлик ғолиби 1/4 финалда Япония - Австрия қарама-қаршилиги ғолибига қарши татамига чиқади.
Япония - Австрия
Ўзбекистон - Туркманистон
Италия - Венгрия
Грузия - Хитой
Франсия - ИЖФ
Корея Республикаси - Мўғулистон
Бразилия - Қозоғистон
Германия - Озарбайжон
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар