Жаҳон чемпионати учун курашадиган таркиб танланди
Уэльс миллий терма жамоаси бош мураббийи Крейг Беллами 2026 йилги ФИФА жаҳон чемпионати учун плей-оффда иштирок этадиган 26 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.
Плей-офф босқичма-босқич жараён бўлиб, дастлаб 26 март куни, Уэльс футболчилари мухлислар билан тўлиб тошадиган “Кардифф Сити” стадионида Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши ярим финал ўйинини ўтказади.
Бу баҳс ғолиби финалда Италия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги плей-оффда зафар қучган терма жамоа билан тўқнаш келади. Ўша баҳс ҳам 31 март куни Кардиффда бўлади.
Плей-офф ғолиби Жаҳон чемпионатининг финал босқичи учун Шимолий Америкага сафар қилади. Қуръа бўйича ғолиб жамоа Канадa, Швейцария ва Қатар билан “B” гуруҳида жойлаштирилган.
Уэльс терма жамоасига қуйидаги футболчилар таклиф олган.
Дарвозабонлар: Карл Дарлоу (“Лидс”), Дэнни Уорд (“Врексем”), Адам Дейвис (“Шеффилд Юнайтед”), Том Кинг (“Эвертон”).
Ҳимоячилар: Жей Дасилва (“Ковентри”), Рис Норрингтон-Дейвис (КПР), Дилан Лоулор (“Кардифф”), Бен Кабанго (“Суонси”), Жо Родон (“Лидс”), Неко Уильямс (“Ноттингем Форест”), Ронан Кпакио (“Кардифф”).
Ярим ҳимоячилар: Итэн Ампаду (“Лидс”), Жош Шиган (“Болтон”), Жордан Жеймс (“Лестер”), Лиам Каллен (“Суонси”), Жоэл Колвилл (“Кардифф”), Гарри Уилсон (“Фулхэм”), Дэвид Брукс (“Борнмут”).
Ҳужумчилар: Натан Бродхед (“Врексем”), Бреннан Жонсон (“Кристал Пэлас”), Сорба Томас (“Сток”), Марк Харрис (“Оксфорд”), Льюис Кумас (“Халл Сити”), Дэн Жеймс (“Лидс”), Рабби Матондо (“Рейндерс”), Рубин Колвилл (“Кардифф”).
Фикрлар