Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Жалолиддин Машарипов Эронни "ёндирмоқда"

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Ҳамюртимиз кечаги ўйинда ғалабани таъминлади

Эрон кубоги доирасидаги "Истиқлол" - "Мес" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Терма жамоамиз футболчиси Жалолиддин Машарипов иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди ва теҳронликларнинг ягона голига асистлик қилди. Бундан ташқари, легионеримиз ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот учун, "Истиқлол" навбатдаги ўйинни чемпионат доирасида "Гоҳар"га қарши ўтказади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ