Жамоа учун энг ёмон кун!
Шунча меҳнат зое кетди
Германия чемпионатидан иштирок этаётган “Фортуна Дюссельдорф” жамоаси учинчи лигага тушиб кетди ва буни дарвозабон Флориан Кастенмайер қаттиқ тушкунлик билан қабул қилди.
“Фортуна Дюссельдорф” ҳал қилувчи учрашувда “Гройтер Фюрт”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, Германиянинг иккинчи дивизионидаги жойини сақлаб қола олмади.
Учрашувдан кейин Кастенмайер ушбу ҳолатни фаолиятидаги “энг ёмон кун” деб атади. У жамоа, мухлислар ва клуб учун бу натижа жуда оғир бўлганини таъкидлади.
“Гройтер Фюрт” эса ушбу ғалаба орқали лигада қолиш учун муҳим натижага эришди.
“Фортуна Дюссельдорф” учун энди асосий вазифа — жамоани қайта тиклаш ва яна юқори дивизионга қайтиш бўлади.

Изоҳлар (0)