Жасур Яхшибоев мутахассисларни ҳайратга солмоқда

“Прессбол” нашри Беларусь чемпионатининг 12-тури якунларига кўра, мусобақанинг энг фойдали футболчилари рейтингини эълон қилди. Беларусь футболи таҳлилчилари ҳеч бир футболчи ушбу кўрсаткич бўйича биринчи поғонани эгаллаб турган  ўзбек легионери Жасур Яхшибоевдан ўзиб кета олмаётганини ҳайрат билан эътироф этмоқда.

- Ўзбек ҳужумчиси чемпионатнинг энг яхши футболчилари рейтингида пешқадамлик қилмоқда. Мавсум бошланганидан буён ҳеч ким унга етолмаяпти, - деб ёзади “Прессбол” нашри.

08530d034e286ccbd731ea8069bdf30c

Дарҳақиқат, ҳамюртимиз ўзи ўйнаётган деярли ҳар бир учрашувда жамоасига энг кўп фойда келтирган футболчи бўлмоқда. Хусусан, 12-турнинг марказий учрашувида “Энергетик-БГУ” сафарда “Шахтёр”га кичик ҳисобда имкониятни бой берган бўлса-да, Жасур жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлди.

Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлишдан ташқари, тўпурарлар баҳсида “Неман” вакили Гегам Кадимян билан бирга етакчилик қилмоқда. Улар ҳисобида еттитадан гол бор.

1587757720_1_1

11-турда Жасурнинг жамоаси дарвозасига гол урган Виталий Лисакович ҳам голлари сонини олтитага етказиб, тўпурар рақобатига қўшилди.

Виталий Лисакович энг яхши футболчилар рейтингида кучли учликка кирди. У иккинчи ўринда қайд этилган жамоадош дўсти  Никола Антич билан бир хил натижа қайд этган.

picture_3

Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчилари рейтинги:

20200608125545

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)