Жавоҳир Синдаров “Super Chess Classic Romania 2026” турнирида иштирок этади
Жорий йилнинг 14–23 май кунлари Руминиянинг Бухарест шаҳрида “Grand Chess Tour 2026” халқаро турнирининг 2-босқичи — “2026 Super Chess Classic Romania” мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли мусобақада жаҳоннинг энг кучли 10 нафар гроссмейстери қаторида Ўзбекистон вакили, истеъдодли шахматчи Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этади. Ҳамюртимиз айни пайтда 2776 рейтинг очкоси билан жаҳон рейтингида 5-ўринда бормоқда.
Мусобақада Фабиано Cаруана, Аниш Гири, Винcент Кеймер, Алиреза Фироузжа, Уэслей Со каби жаҳон шахматининг етакчи вакиллари қатнашади.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 475 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Мусобақа 14 май куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар