ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев Бошқирдистон республикасининг олий мукофоти - "Халқлар дўстлиги" ордени билан мукофотланди

Айни пайтда Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур жаҳон чемпионати олдидан кеча 25 августь куни дастлаб очилиш маросими ташкил этилди. Эътиборлиси, ушбу маросимда расмий меҳмон сифатида таклиф этилган ҳамюртимиз, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдухалилович Ғаниев Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан, белбоғли курашни кенг ривожлантиришга қўшган алоҳида ҳиссаси учун Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров томонидан "Халқлар дўстлиги" ("Халитар дуслиги") олий ордени билан мукофотланди.

енц

нве
ЖБКА президенти Азизбек Ғаниевга ушбу юксак мукофот- олий орденни Бошқирдистон Республикаси бош вазири Андрей Назаров тантанали тарзда топширди.
ЖБКА президенти ушбу юксак мукофотни нафақат ўзига, балки барча ЖБКА жамоаси аъзоларига топширилган мукофот сифатида қабул қилишини таъкидлаб, Бошқирдистон Республикаси томонидан билдирилган ушбу эътибор ва ҳурмат учун чуқур миннатдорчилик билдирди ҳамда келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида самарали хизмат қилишини таъкидлади.

нолқ
Шунингдек, маросимда иштирок этган Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар ҳам Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Р. Хабибовнинг буйруғига асосан "Бошқирдистон Республикасида спортни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонлари билан мукофотланишди.
Шу ўринда юксак эътирофларга сазовор бўлган ҳамюртларимизни табриклаймиз.


оаекрқке

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!