"ЖЧ-2026" финалига чипта нархи 11 миллион доллардан ошди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Расмий қайта сотиш майдонидаги ФИФА платформасида Жаҳон чемпионати-2026 финали учун энг қиммат чипта нархи 11 499 998,85 долларгача кўтарилгани хабар қилинмоқда, дея ёзади ABS News.

Маълумотларга кўра, финал учрашувига чипталарнинг энг арзон варианти 7440,50 доллардан бошланган.

ФИФА расмий чипта савдосини ҳали ҳам давом эттирмоқда. Жума куни эркин савдода финал учун иккинчи тоифага кирувчи 1178 та чипта қолган бўлиб, уларнинг ҳар бири 7380 доллардан таклиф этилган. Финал учрашуви 19 июл куни АҚШнинг Нью-Джерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳрида жойлашган «MetLife Stadium» аренасида ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, мухлислар учун биринчи тоифадаги 68 та чипта таклиф этилган. Уларнинг нархи 19 995 доллардан 32 970 долларгача бўлган. Бундан ташқари, овқатланиш ва ичимликлар киритилган «Trophy Lounge» ва «Trophy Lounge+» номли VIP-пакетлар ҳам сотувга қўйилган бўлиб, улар мос равишда 34 500 ва 32 500 доллардан баҳоланган.

ФИФА финал олдидан қўшимча чипталар қандай қилиб яна савдога чиққани бўйича изоҳ бермади. Аввалроқ ташкилотнинг расмий сайтида ушбу ўйин учун барча чипталар сотилиб бўлингани қайд этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!