ЖЧ саралаши. Бугунги ўйин натижасида Ўзбекистон 3-ўринга тушиб кетиши мумкин
Javokhir Azimov
Барчаси бир ўйин натижасига боғлиқ.
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи доирасидаги ўйинлар давом эттирилмоқда.
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган "D" гуруҳида 6-тур учрашуви бўлиб ўтади. Aутсайдер Фаластин Сингапурга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олиши режалаштирилган.
Мазкур ўйин олдидан Сингапур 7 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Сўнгги поғонадаги Фаластин ҳисобида 4 очко мавжуд. Эслатиб ўтамиз, Фаластин устидан қозониладиган ғалаба Сингапурни 2-ўринга олиб чиқиши мумкин.


Изоҳлар (0)