ЖЧ. Шаҳобиддин Зоиров финалга йўл олди!
Shahzod
Екатеринбург мезбонлик қилаётган Бокс бўйича жаҳон чемпионати айни қизғин палла кириб бормоқда.
Бугун мусобақанинг ярим финал жангларига старт берилди. Дастлабки баҳсда бокс иҳлосмандлари ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ҳамда Франция вакили Биллал Беннама қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишди.
Бироз аввал якунига етган шиддатли баҳсда Зоиров ҳакамлар хулосасига кўра ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Унинг ҳал қилувчи жангдаги рақиби бироздан сўнг аниқланади.

Изоҳлар (0)