ЖЧ тарихидаги энг кеч гол урилди
Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс жаҳон чемпионатлари тарихида энг кеч урилган гол муаллифига айланди, деб хабар берди Opta статистика хизмати.
2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалида Сенегалга қарши баҳсда (3:2) Тилеманс Бельгиянинг учинчи голини 120+5-дақиқада киритди. Жаҳон чемпионатлари тарихида бу вақтдан ҳам кечроқ урилган гол ҳали қайд этилмаган.

Фикрлар