Жексон ортга қайтмоқчи эмас
"Бавария"да ижара асосида ўйнаётган Николас Жексон "Челси"га қайтиш ниятида эмас.Шартномада футболчини Мюнхен клуби 65 миллион еврога сотиб олиш банди мавжуд. Бироқ айни дамда "Бавария" Жексонни сотиб олиш вариантини кўриб чиққанича йўқ. Аммо сенегаллик футболчи барибир "кўклар" уни сотишидан умид қилмоқда. Ҳужумчи Лондонга қайтишни истамайди. Ҳозирда унинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсумда умумий 12 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3 та гол ва битта голли узатма ёздириб қўйган.



Фикрлар