"Женоа" 6 ўйиндан сўнг...
А Серия 28-турида "Женоа" сафарда "Парма" билан куч синашди. Беллашувда генуяликлар ҳужумчиси Жанлука Скамакка иккинчи бўлимда майдонга тушиб, 2 гол билан жамоаси ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, Элдор Шомуродов жамоаси 6 ўйиндан сўнг ғалаба қозонди. Генуяликлар охирги марта 6 февраль куни 21-турда "Наполи"ни мағлубиятга учратганди.
Олдинроқ, Давиде Баллардини шогирдлари 7 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этган. Сўнг, "Женоа" дуранг ва мағлубиятлар "кўчаси"га кириб қолганди.
Фикрлар