Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Женоа" бу мавсумдаги энг йирик мағлубиятини бугунги рақибидан қабул қилиб олганди. Ҳисоб ёдингиздами?

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 0

Бугун қасос олиш учун имконият юзага келди

Италия чемпионатида иккинчи давра баҳслари бошланган. "Женоа" бугун А Серия доирасида "Наполи" билан куч синашади.

Эътиборлиси, генуяликлар биринчи даврада неаполликлардан 6:0 ҳисобида енгилганди. Беллашув Неаполда ўтказилганди. Бу Элдор Шомуродов жамоасининг жорий мавсумдаги энг йирик мағлубиятидир. "Женоа" шунингдек, "Ювентус" ва "Рома"га 3:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

Бугун "Женоа" биринчи даврадаги мағлубият учун рақибига жавоб бера олармикин? Буни тунда 00:45да бошланадиган учрашувдан сўнг билиб оламиз.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ