Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Женоа" фақат "Ювентус"дан ортда қолди

Shahzod
Изоҳлар: 0

Катта ўсиш.

"Женоа" Италия А Серияси 21-тури доирасида "Наполи"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, Давиде Баллардини генуяликлар бошқарувига қайтгач, жамоа сўнгги 8 турда 17 очко жамғаришга эришди.

Ушбу вақт оралиғида фақатгина "Ювентус" (18 очко) "Женоа"дан кўп очко жамғарган. Аммо шуни қайд этиш керакки, Баллардини шогирдлари сўнгги 8 учрашувда 5 та гол ўтказди холос. Бу эса лигадаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

21 учрашувда 24 очко жамғарган "Женоа" турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа Баллардини келган сана, 21 декабрда 19-ўринда бораётган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ