"Женоа"да Элдорга 2 та аёл ёрдам беради. Уларнинг бири корейс
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов яқинда “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтди. Албатта, Европа футболида тил билиш муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Элдор “Ростов”да ўйнаб юрган чоғларида Европага кетишга тайёрланди ва бунинг учун рус тилида равон гапиришни ҳамда инглиз тилини ўрганди. Аммо А Серия клубига ўтгач, энди унга итальян тилини билиш ҳам талаб этилади.
Берилган маълумотларга кўра, “Женоа”да Италияда рус оиласида туғилган Виктория исмли аёл фаолият юритади. Бундан ташқари, генуяликлар ўзбек, рус ва итальян тилини яхши биладиган корейс қизни ҳам топди. Улар Элдорнинг янги муҳитга мослашиб олишига кўмаклашади.
Шомуродов янги жамоасида тезроқ порлаши учун итальян тилини ҳам ўрганади. Унга аллақачон рус тилида гапирадиган ўқитувчи ҳам топиб қўйишган.
Фикрлар