"Женоа"ни судга беришмоқчи
"Женоа" ярим ҳимоячиси Лассе Шёненинг агенти Ревиен Канхай мижози клубни судга бермоқчи эканлигини маълум қилди. Генуяликлар даниялик футболчини 2020/21 йилги мавсум учун қайдномадан ўтказмаган.
"Клуб Лассе борасида яхши иш қилмаяпти. Шартнома бандлари анча вақтдан буён бузилмоқда. Шу боис, биз чора кўришга қарор қилдик. "Женоа" Лассени янги мавсум учун рўйхатдан ўтказмаслиги ҳақида огоҳлантириш бермади. Акс ҳолда, биз унга бошқа жамоа топган бўлар эдик. Зудлик билан судга мурожааат қиламиз. Чунки, бунга ўхшаш ҳолатлар Халқаро спорт арбитраж суди ва ФИФА томонидан аллақачон таҳлил қилинган", - деди Шёненинг агенти.
Эслатиб ўтамиз, "Женоа" жамоасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб боради.
Фикрлар