Жервонта Девис ва Ламонт Роуч жангининг натижаси ўзгартирилдими?

  • 10 март, 14:45
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Ўтган ҳафта ўтказилган Жервонта Девис ва Ламонт Роуч тўқнашуви катта баҳсларга сабаб бўлаётган эди. Роуч томони Нью-Йорк атлетика комиссиясига жанг натижасини қайта кўриб чиқиш бўйича шикоят хати йўллаганидан сўнг мазкур масала ойдинлашганга ўхшамоқда. Бу ҳақда "The Ring" нашри хабар қилди.

"Тўққизинчи раунддаги вазиятда реферининг "нокдаун йўқ" деган қароридан кейин, жанг тўлиқ давом этди ва бу боксчиларга ҳам, баҳс тақдирига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмади. Шу боис дурранг қарори расман ўз кучида қолади" - дея хабар берди Нью-Йорк атлетика комиссияси.

Маълумот учун, Жервонта Девис фаолияти давомида илк бор дурранг натижа қайд этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!