Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Жей-Жей Габриэль «ПСЖ»га рад жавобини берди

Соғиндиқ Кенжебаев
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Жей-Жей Габриэл ПСЖ таклифини рад этиб, фаолиятини «Реал»да давом эттиришни истамоқда.

«Манчестер Юнайтед» таркибида тўп суриб келаётган 16 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Жей-Жей Габриэл «Пари Сен-Жермен» клубининг яхшилантирилган таклифини рад этди. Goal нашрининг ёзишича, энди ёш истеъдод учун асосий даъвогар сифатида мадридлик «Реал» кўрилмоқда.

Маълумотларга кўра, Габриэл ва унинг вакиллари франциялик клуб раҳбариятига молиявий шартлар яхшиланишига қарамасдан ўз қарорини ўзгартирмасликларини маълум қилган. Футболчининг ўзи фаолиятини Испанияда давом эттиришни маъқул кўрмоқда, у ерда ўсиш ва ривожланиш имкониятлари юқорироқ, деб ҳисоблайди.

Манбага кўра, «Реал» Габриэлга уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Унга кўра, футболчига тўланадиган умумий миқдор 10 миллион еврони ошиши кутилмоқда. Бу сумма фақат ўйинчи маоши ва бонусларига тегишли, «Манчестер Юнайтед»га тўланадиган трансфер пули бу ҳисобга кирмайди.

Габриэл сентябрь ойидаёқ инглиз клубини тарк этиш истагини билдирган эди. У асосий таркибда кам майдонга тушаётганидан норози бўлган. Шунга қарамасдан, «Реал»нинг устун мавқеига қарамай, трансфер ҳали якуний келишилгани йўқ. Футболчи 18 ёшга тўлгунча бундай ўтишни амалга ошириш учун бир қатор маъмурий масалаларни ҳал этиш талаб этилади.

Агар Габриэл жамоани тарк этса, «Манчестер Юнайтед» фақат унинг тайёргарлиги учун компенсация олади. Унинг миқдори тахминан 420 минг евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ