Жезуш Роналдунинг онаси айтган гапларга муносабат билдирди
Криштиану Роналду онаси Португалиянинг Даниядан 1:4 ҳисобида мағлубиятидан сўнг ўғлини олдинроқ қадрламаган юртдошларини танқид қилди.
Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру Португалия терма жамоасининг Даниядан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганидан хурсанд эканини билдирган эди. Унинг фикрича, португалияликлар Роналдуни бундан анча олдин шарафлашлари керак эди.
Долореш Авейрунинг бу гапларига Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш муносабат билдирди.
«Энди мен Криштиану Роналдунинг онасига жавоб беришим керакми? Она — она-да, бу борада ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Унинг фикрларини тушунаман», — деди Жезуш матбуот анжуманида. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду яқинда Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Айни пайтда Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Уэльсга қарши сафар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Баҳс 17 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)